УМУМХАЛҚ ҲАШАРИ СЎХ ТУМАНИДА УЮШҚОҚЛИК БИЛАН БОШЛАНИБ, ЯКДИЛЛИК БИЛАН ДАВОМ ЭТМОҚДА
2024-03-16 17:16:56 119
Умумхалқ ҳашари Сўх туманида уюшқоқлик билан бошланиб, якдиллик билан давом этмоқда
Юртимизда уюшқоқлик билан давом этаётган “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарида Сўх тумани аҳолиси ҳам якдиллик билан иштирок этишмоқда. Ҳудудларда барча фуқаролар биртану биржон бўлиб, ҳашарга чиқиб, юрт ободлиги йўлида астойдил ҳаракат қилишмоқда.
Эрталабдан бошланган эзгу иш бутун туман узра давом этмоқда. Туман ҳокими ҳашарга чиқган барча фуқароларни, корхона-ташкилот ва муассасалар ходимлари ва барча ишчилари билан суҳбатлашиб, бу эзгу амалларда барча бир ёқадан бош чиқариб, меҳнат қилишини қайд этди.
Туман ҳокимлигида ташкил этилган штаб аъзолари жойларда бўлишиб, фуқаролар билан биргаликда Ватан ободлиги йўлида меҳнат қилишаётир. Уч кун давом этадиган умумхалқ хайрия ҳашарида туман аҳолиси фаол иштирок этиш, юрт тозалигига ҳисса қўшишни ўзларига шиор қилиб олишган.
Айни дамда ҳашарда туман ҳокимлиги томонидан бириктирилган вакиллар иштирокида маҳаллаларда тозалик ва ободонгарчилик ишлари уюшқоқлик билан давом этмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram