Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАДБИРКОР САЪЙ-ҲАРАКАТИ ТУФАЙЛИ ҲАЛҚИМИЗНИНГ ИФТОРЛИК ДАСТУРХОНИГА СИФАТЛИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТКАЗИБ БЕРИЛМОҚДА

×

 2024-03-15 16:19:35    163

PDF юклаш
Чоп этиш


Тадбиркор саъй-ҳаракати туфайли ҳалқимизнинг ифторлик дастурхонига сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берилмоқда

Аҳоли дастурхонини сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш мақсадида тадбиркорларимиз айни кунда белни маҳкам боғлаб меҳнат қилишаётир. Умеджон Сангинов мана шундай ёш, умидли тадбиркорларимиздан.

Навобод маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган инвестиция дастури асосида қурилган “Сўх Мунавваржон” МЧЖга қарашли иссиқхона ҳам айнан шу ёш тадбиркор саъй-ҳаракати билан бунёд этилган. Тадбиркорнинг ўзини эса, ҳар доим иссиқхона ичида кўрасиз – экилган экинларни меҳр билан парваришлайди.  

50 сотих ер майдонига қурилган иссикхонага бошқа экинлардан ташқари 250 тўп лимон кўчатлари экилган. Иссиқхонадан унумли фойдаланиш масадида лимон кўчатлари орасига тадбиркор томонидан бодринг ва помидор экилган.

- Тадбиркорнинг йиллик ўртача даромади 150-200 миллион сўмни ташкил этади. Иссиқхонада 10 та ишчи ўрни яратилган. 4 нафар ёшлар доимий ва 6 нафар ёшлармиз мавсумий меҳнат қилишади. Тадбиркоримизнинг бир қўли саховат учун очилган. Маҳалла билан ҳам мустаҳкам ҳамкорликда фаолият юритади, - дейди Навобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Маъмуржон Бобомирҳисенов.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram