ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-03-15 16:18:26 218
Туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши котибияти биносида Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги 85-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, Сўх туман “Инсон” ижтимоий ҳимоя маркази вакили, ЎЗбекистон Республикаси Халқ-демократик партияси туман бўлими бошлиғи ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши котибият мудири Масуджон Жумаев бошчилигидаги навбатдаги сессияда қўйидаги масалалар муҳокама этилди:
1. 2023-йилда қабул қилинган ёқилғи-энергия ресурсларни тежаш дастурининг ижроси, ижроси таъминланмаган мақсадли кўрсатгичларнинг сабаблари ва уларнинг бартараф этиш чоралари тўғрисида.
2. Ўзбекистон Халқ-демократик партияси Сўх туман депутатлик гўруҳининг амалий ҳаракат дастурига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 9-августдаги ПҚ-5215 “Етим болалар ва ота-оналар қарамоғидан маҳрўм бўлган болаларни тарбиялашининг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни туманда ижроси тўғрисида.
Депутат Субҳонали Нишонов томонидан сессия кун тартибига туман марказий шифохонаси жонлантириш бўлими бир гуруҳ шифокорларини рағбатлантириш юзасидан қилган таклиф ҳам маъқулланди.
Сессия кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан маълумот берилиб, сессия котиби сайланди ва шундан сўнг депутатлар кун тартибидаги масалаларни маҳокама этишга киришдилар.
Кун тартибига қўйилган биринчи масала юзасидан депутатлар Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши котибият мудири Масуджон Жумаевнинг маърўзасини эшитдилар. Масуджон Жумаев масала хусусида иштирокчиларга тўлиқ маълумот етказди.
Иккинчи масала юзасидан сўз навбати Сўх туман “Инсон” ижтимоий ҳимоя маркази бўлим бошлиғи Толибжон Муйиддиновга берилди. Толибжон Муйиддинов маърўзаси давомида Президентнинг қарои асосида туманда амалга оширилган ва оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.
Сессия давомида депутат Субҳонали Нишонов томонидан билдирилган таклиф маъқулланди. Ушбу таклиф бўйича сессия қарори қабул қилингани ва уни ижрога йўналтириш лозимлиги қайд этилди.
Сессия кун тартибига қўилган масалалар бўйича иштирокичлар ҳам ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, сессия ишига якун ясалди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram