15 МАРТ – ХАЛҚАРО ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ
2024-03-15 16:16:34 221
15 март – Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни
1983 йилдан буён ушбу сана бутун дунёда Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни сифатида кенг нишонланади.
1985 йил 9 апрелда БМТ Бош ассамблеяси томонидан истеъмолчилар ҳуқуқлари муҳофазасининг асосий тамойиллари қабул қилинган.
Республикамизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. Асосий Қонунимизнинг 53-моддасида истеъмолчилар ҳуқуқлари устунлиги принципи ўз ифодасини топган. Шунингдек, истеъмолчилар ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашда «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
Бугунги сана билан барча истеъмолчиларни ҳамда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси туман жамияти ходимларини касб байрамлари билан табриклаймиз.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram