БИЛАСИЗМИ?
2024-03-14 16:22:48 297
Биласизми?
Гимнастика марказларининг асосий вазифалари белгиланди
“Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-табирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (249-сон, 17.06.2023 й.) қабул қилинди
Президент қарори билан Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари ташкил этилиши белгиланган.
Мазкур Гимнастика марказлари ихтисослаштирилган давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланиб, гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабига эга бўлади.
Ушбу Гимнастика марказлари ўз фаолиятини 2024/2025 ўқув йилидан бошлайди.
Ўқувчиларнинг умумий контингенти жами 132 нафарни ташкил этиб, улар 1–11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади.
Гимнастика марказларининг 1-синфига гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабларида шуғулланган, юқори иқтидорга эга ва ўқиш истагини билдирган ўқувчилар танлов асосида қабул қилинади.
Ўқувчилар уларга энг яқин жойлашган мактабларда умумтаълим дастурлари бўйича ўқитилади.
Гимнастика марказларининг ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган 11-синф битирувчиларига давлат намунасидаги диплом берилади.
Мазкур диплом берилган мутахассислик (тренер, тренер-селексионер) бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш ёки таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш ҳуқуқини беради.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram