ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШДА “МАКТАБ, МАҲАЛЛА ВА ОИЛА “ ҲАМКОРЛИГИНИ ТИЗИМЛИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ ЛОЗИМ!
2024-03-14 16:13:47 315
Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишда “Мактаб, маҳалла ва оила “ ҳамкорлигини тизимли йўлга қўйиш лозим!
Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинидаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман секторлари раҳбарлари иштирокида маҳаллада ва туманда жиноятчиликка қарши кураш ва уни жиловлаш масаласига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда маҳалла фуқарлолари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олган туман ҳокими туман миқёсида содир бўлган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар ҳақида маълумот бериб, уларнинг келиб чиқиши ва олдини олишга қаратилган ҳаракатларни таҳлил этди. Шунингдек, мазкур маҳаллада юзага келган ҳолатлар ҳам кенг муҳокама қилинди.
Туман ҳокими ёшларни ватанпарварлик рўҳида тарбиялаш, улар орасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатиш лозимлигини алоҳида таъкидлади. “Маҳалла, мактаб ва оила” ҳамкорлигини қатъий йўлга қўйиш ва айниқса, таълим даргоҳларида бу бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишларин мунтазам олиб бориш шарт ва зарурлигини таъкидлади.
Тадбир давомида маҳалла аҳлини қийнаётган муамо ва камчиликлар ҳусусида ҳам фикр юритилди. Тадбир иштирокчилари ҳам мавзу бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини изҳор этдилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram