Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲУДУДЛАРДАН ДАРАКЛАР

×

 2024-03-14 16:12:15    242

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳудудлардан дараклар

Сўх туманининг барча маҳаллаларида манзарали дарахтлар, айниқса, терак дарахти кўчати ва қаламчалари экиш ишлари олиб борилаётир. Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими мутасаддилари томонидан Тул канали қирғоқлари ва Девайрон ҳудудидаги Сўх дарёси соҳилларига терак экиш ишлари олиб борилмоқда.

Боғларни баҳорга тайёр этиш ишлари ҳам авжида. Сўх тумани “Бўстони Жамолиддини бузург” фермер хўжалигидаги баҳорги ишлар бажарилиши туман ҳокими ўринбосари Муслимбек Мавлонбеков томонидан ўрганилди.

Баҳор келиши билан маҳаллаларда ободонлаштириш ва тозалик ишлари ҳам жадаллик касб этади. 1-секторнинг Тул маҳалласида айни кунда мазкур ишлар суръати баланд.

Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам баҳорги ишларни маҳалла ариғини тозалашдан бошладилар. Ташкил этилган ҳашарда маҳалланинг ёшлари айниқса, фаоллик кўрсатиб, иштирок этишди.

Дарахтларга шакл бериш, ариқларни тозалаш ишларида маҳалла аҳли намуна бўлишаётир. Бу юмушда Тул маҳалласи аҳолиси айниқса фаол.

“Яшил макон” умумимиллий лойиҳаси доирасида кўча ва гузарларга манзарали дарахтлар экиш ишлари олиб борилмоқда. Манзараси гўзал маҳалла юрт кўрки!

1-секторнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Тул маҳалласида кўчалар тозалигини таъминлаш мақсадида шағаллаштириш ишлари олиб борилиб, хонадонлар олдидаги турли қурилиш материаллари ва маҳаллий ўғитлар олиб кетилмоқда.

Баҳорги юмушлар баракасини тилаб, онахонлар ва хотин-қизлар ҳам ҳаракатда. Айни кунда ҳар бир маҳаллада дошқозонлар солиниб, сумалак пишираётган онахонлар юрт тинчлигини тилаб, “Дил ба ёру даст ба кор” мақолига амал қилиб қўллари ҳар доим дуода.

Шарқобод маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун ҳам бугун хурсандчилик. Сўх дарёсидан суғориш суви маҳаллага йўналтирилди.

 

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram