“БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ”НИНГ БУ ЙИЛГИ МАВСУМИГА СТАРТ БЕРИЛДИ
2024-03-11 15:59:23 221
“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг бу йилги мавсумига старт берилди
Кеча “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимига республикамизнинг 14 та ҳудуди ва 208 та туман (шаҳар)лари ҳам бир вақтда онлайн тарзда уланишди.
Хусусан Сўх туманидаги 27та маҳалла ёшлар етакчилари, фаол, иқтидорли ва спортчи ёшлар ҳамда мураббийлар ушбу жараёнда иштирок этдилар. Мазкур тадбирда, ўтган йилги олимпиада совриндори бўлган Нодиржон Азамжонов сўзга чиқиб, сўхлик ёшлар мусобақага тайёрлиги ва бу йил катта натижаларга эришишни мақсад этиб қўйилганини айтиб ўтди.
Бу йилги “Беш ташаббус олимпиадаси” 26 та йўналишни ўз ичига қамраб олади. Жумладан, 13 та спорт йўналишлари ҳамда 13 та касблар танлови, интеллектуал ўйинлар ва кўрик-танловлар.
Шундай экан барча туманимиз ёшларини “Беш ташаббус олимпиадаси”да фаол иштирок этиб, муносиблар қаторида бўлишларига чорлаб қоламиз!
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram