ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА ЙЎЛ ҚЎЙИЛГАН КАМЧИЛИКЛАР ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЮЗАСИДАН ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2024-03-11 15:57:43 209
Қурилиш соҳасида йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан тадбир ташкил этилди
Куни кеча Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан Фарғона вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари учун қурилиш соҳада йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш ҳамда келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан ўқув семинари ўтказилди.
Мазкур ўқув-семинарда Сўх туманидан туман ҳокимлиги етакчи мутахассиси Муҳриддин Бойболаев ҳам иштирок этди.
– Ўқув-семинар жараёнида қурилиш соҳасида амалга оширилган ишлар ва албатта, йўл қўйилган хато-камчиликлар таҳлил этилди ва ҳар бир соҳа вакилига қатъий топшириқлар берилди. 2024 йил учун “Йўл харитаси” ва аниқ режалар тасдиқланиб, мана шу аниқ режалар асосида эндиликда йил давомида иш олиб борамиз, - дейди Муҳриддин Бойболаев биз билан суҳбатда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram