ҲАШАР ЙЎЛИ БИЛАН МАҲАЛЛАДА ЯНГИ ҚАБРИСТОН БАРПО ЭТИЛИБ, УНИНГ ҲУДУДИ ОБОД БЎЛМОҚДА
2024-03-09 17:03:20 388
Ҳашар йўли билан маҳаллада янги қабристон барпо этилиб, унинг ҳудуди обод бўлмоқда
Муқаддас қадамжолар, қабристон ва маҳалла гузарларини ободонлаштирилишида туманимзнинг Офтобру маҳалла фуқаролар йиғинида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хабарингиз бор, бугун маҳаллада мазкур ҳудуд фуқароларининг саъй-ҳаракати билан янги қабристон барпо этилмоқда.
Офтобру маҳалласида 4 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан келган фуқаролар истиқомат қилишади. Умумий майдони 5 гектар бўлган янги қабристон ҳудудида ҳашар йўли билан янги шийпон барпо этишди ва бу ишда маҳалла аҳлининг алоҳида ўрни бор.
Маҳалла раиси Авроржон Зуннунов ва қурилиш ишлари саркори Нурматжон Аҳмедовнинг бизга берган маълумотларига кўра, мазкур хайрли амалларда маҳалланинг ёшлари алоҳида ўрнак кўрсатишмоқда. Бугун ташкил этилган умумхалқ ҳашарида барча маҳалла аҳли бир ёқадан бош чиқариб, ушбу муқаддас маконни обод этиш йўлида астойдил меҳнат қилишди ва ҳашарларда ҳар куни 50-100 нафар маҳалла фуқаролари иштирок этмоқда.
Ҳашарни ташкил этишда ташаббус кўрсатган саховатпеша инсонларга маҳалла мутасаддилари ўзларининг самимий миннатдорчиликларини билдирадилар. Зотан, савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак деган сўзлар мана шундай амалий ишлар орқали намоён бўлади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram