Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 159 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БАЙРАМ ШУКУҲИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2024-03-09 16:20:10    352

PDF юклаш
Чоп этиш


Байрам шукуҳи давом этмоқда

Туманимиз узра онажонларимиз байрами шукуҳи ўзгача тароват ва шукуҳ билан давом этмоқда. Ҳудудларда яшаётган меҳнат фахрийлари, нуроний онахонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам совғалари улашилмоқда.

Себзор маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган онахонлар байрами тадбири ҳам барча иштирокчилар кўнглида катта таассурот қолдирди. Тадбирда янграган кўй-қўшиқлар ва тадбир катнашчиларига тақдим этилган совғалар байрам шукуҳига ўзгача улуғворлик ҳадя этди.

Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев шахсан 1-сектор маҳаллаларида бўлиб, барча онахонларни табриклаб, ташриф буюрган хонадонларнинг бекаларига совғалар тақдим этди. Ташрифдан мамнун онахонлар албатта қўлларини дуога очишди.

Сўх тумани маҳалла бўлими бошлиғи Қосимжон Ҳайдаров ташаббуси билан ҳам бир гуруҳ онахонлар ҳолидан хабар олинди, уларга байрам совғалари ўзгача иззат билан топширилди. Албатта, онажонларни улуғлаш ва уларга кўрсатилаётган эътибор ҳар бир инсоннинг кўнглида ҳаётга бўлган шавқ ва завқни янада жўшқинлантиради.

Байрам тадбирларига ёшлар етакчилари ҳам ўзларининг ҳиссаларини қўшишмоқда. Девайрон маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Адҳамбек Нишонов ҳам байрам кунлари маҳаллада истиқомат қилувчи онахонлар кўнглини ўз совғалари билан хушнуд этди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram