МЕҲНАТ ФАХРИЙЛАРИ ВА НУРОНИЙ ОНАХОНЛАРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ
2024-03-08 11:54:21 264
Меҳнат фахрийлари ва нуроний онахонларга эҳтиром кўрсатилди
8-март - Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб туманимиз ҳудудида яшайдиган нуроний моможонлар, ҳаётда ва жамиятда самарали фаолият олиб борган, етук фарзандларни вояга етказган кекса онажонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга туман ҳокими томонидан совғалар тақдим этилди.
Туман ҳудудида яшовчи мўнис онахонларга Фарғона вилояти ҳокими табриги етказилиб, барчаларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Онахонлар ҳузурига кириб борган туман ҳокими ва мутасаддилар онахонларни байрам муносабати билан табриклаб, уларга табрикнома ва туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғаларини тақдим этди.
Бундай совға-саломлар туманимизнинг бошқа маҳаллаларда истиқомат қиладиган нуронийларга ҳам улашилди. Нуронийларга турли жамоат ташкилотлари ҳисобидан ташкил этилган совғалар ҳам тақдим этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram