ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ СЎХ ТУМАНИДА КЎТАРИНКИЛИКДА ҚАЙД ЭТИЛДИ
2024-03-07 17:18:24 228
Халқаро хотин-қизлар куни Сўх туманида кўтаринкиликда қайд этилди
Сўх туманида саккизинчи март - халқаро Хотин қизлар кунига бағишлаб ўтказилган тадбир барча аёллар, опа-сингилларимиз ва мўниса қизларимизни туманнинг маданият марказига чорлади.
Тадбирда иштирок этган барча хотин-қизлар Сўхлик санъат усталари ва ҳудудлардаги санъат ғунчалари тайёрлаб келган байрамона чиқишлардан баҳраманд бўлдилар.
Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев тадбир қатнашчиларини байрам билан табриклади.
- Сўх аёлллари деганда энг аввало, бизнинг кўз олдимизга меҳнаткаш, фарзанд парваришида доимий камарбаста бўлган, ўзини ва фарзандларини, оиласининг шаънини уйлайдиган аёл сиймоси гавдаланади. Сизларнинг оила бекаси сифатидаги мавқеингиз барча таърифга лойикдир. Сиз азизларнинг дуоларингиз мени Сўх фарзанди сифатида янги марраларни забт этишга, азиз Сўхимизнинг ривожи ва тараққиётига ҳисса қўшишдаги фаолиятимга янги куч ва ғайрат бағишлайди. Агар биз азиз Сўхликлар билан биртану биржон бўлиб ягона мақсад сари интилсак, кўзланган барча ниятларимизга эришамиз, албатта. Биз мўътабар Сўхлик аёллар, Ватанимизнинг юксак мукофотларига, ҳамда ҳукуматимизнинг эътирофига сазовор бўлган фидокор онахонларимиз номларини алоҳида эътибор билан тилга оламиз" - деди туман ҳокими ўз сўзлари давомида.
Шунингдек, хотин-қизлар байрами арафасида “Энг намунали маҳалла раиси” кўрик-танловининг Фарғона вилояти босқичида етакчи ўринни эгаллаган Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини раиси Баҳодиржон Сафоев ҳам барча байрам қатнашчиларини тантана билан табриклади.
Бу йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинида фаъолият олиб бораётган тадбиркор Матлуба Воҳидова “Дўстлик” ордени олишга муваффақ бўлди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳайъатининг қарори асосида Чашма маҳалласида яшовчи тадбиркор аёл Очахон Мирҳисенова “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди. Мукофот ўз эгасига туман ҳокими томонидан топширилди.
Шунингдек, 7-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Муҳаббатхон Аҳмаджоновага Фарғона вилояти ҳокими фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
Тадбир давомида турли соҳаларда фаолият олиб бораётган ва намуна кўрсатган хотин-қизларга туман ҳокимлиги ва тумандаги барча корхона-ташкилот ва муассасалар томонидан тайёрланган эсдалик совғалари тақдим этилди.
Она қадрини улуғлайдиган юрт фарзандларимиз, биз учун она қадри ва унинг қиймати барча нарсадан устундир. Саҳнада Сўх тумани Гулистон маҳалласидаги касб-ҳунар мактаби ўқувчилари ўз қўшиқ ва рақслари билан барча тадбир иштирокчиларини табриклади.
Тадбир санъаткорларнинг кўй-қўшиқлари, иштирокчиларнинг ажойиб рақслари билан давом этди. Тадбир ўйин-кулгу ва рақс кечасига айланиб кетди.
Истеъдодли санъаткорлар томонидан аёл зотининг, айниқса онанинг муқаддас ва буюклигини ифода этувчи кўй ва қўшиқлар янгради. Зеро, Президентимиз таъбири билан айтганда, аёлни улуғлаш, оилани, ҳаётни, Ватанни улуғлаш демакдир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram