Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 162 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҚЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-03-07 17:16:26    185

PDF юклаш
Чоп этиш


Фавқулодда вазиятларни олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди

        Баҳор фасли келиши билан тоғли ҳудудларда сел ва сув тошқини юзага келиши эҳтимоли жуда юқори бўлади. Мана шундай ҳудудлар гуруҳига кирадиган бизнинг туманда ҳам юзага келиши эҳтимоли юқори бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олишга доир амалий ишлар қилинмоқда.

        Сел ўтказиш қобилияти пасайган сел йўлларини тозалаш, баҳор-ёз мавсумида сел тошқинлари билан боғлиқ табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлардан аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш, сел ва сув тошқинларини барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишини таъминлаш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш мақсадида “Сўх тумани Навобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи “Малбут” сел йўлининг ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

        Махсус тактик ўқув машқини туман ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Сайидбаҳром Сайдмусаев очиб, ўқув машқига жалб этилган туман фуқаро муҳофазаси хизматлари, корхона, ташкилотлар ва Навобод маҳалла фуқаролар йиғини ходимларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.

        Ўқув машқ давомида Навобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи “Малбут” сел йўлининг 230 метр жойи 970 м3 қум-шағалдан тозаланди ҳамда 210 метр жойида 840 м3 тупроқ ишлари бажарилди. Ушбу ишларни бажаришда 58 нафар туман фуқаро муҳофазаси хизматлари ва маҳалла аҳолиси қатнашиб, 17 та турли русмдаги техникалар жалб этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram