Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 167 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ОБОДОНЛАШТИРИШ БОШҚАРМАСИ ХОДИМЛАРИГА БАЙРАМ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2024-03-06 16:53:08    200

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман ободонлаштириш бошқармаси ходимларига байрам тадбири ташкил этилди

8 март – онажонлар байрами муносабати билан жойларда турли тадбирлар ва учрашувлар ташкил этилмоқда. Туманнинг Сойбозор массивида ташкил этилган байрам тадбирига таклиф этилган туман ободонлаштириш бошқармасида фаолият юритаётган мўнис опа-сингилларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиб, уларнинг ҳар бирига байрам совғалари тақдим этилди. Асосийси, эътибор, шундай эмасми?

Аслида ушбу опахонларнинг меҳнати олдида таъзим қилсанг арзийди. Ушбу сатрлар муаллифи ҳам қишнинг қаҳратони ва ёзнинг чилласида мана шу опахонлар меҳнатига ҳар доим гувоҳ бўлган. Буни ҳақиқий ҳалол меҳнат деб аташдан чарчамаймиз!

Сойбозор массивида ташкил этилган тадбирда маҳаллалар ҳотин-қизлар фаоллари ва Сўх тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ҲҚМБ катта инспектори, подполковник Шаҳноза Шодмонова томонидан соҳа вакилларига байрам совғалари топширилди. Эътибордан мамнун бўлган опахонларимиз ташаббускорларга миннатдорчилик изҳор этдилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram