БЛОГЕР ТАШАББУСИ ВА САЪЙ-ҲАРАКАТИ ТУФАЙЛИ НАВОБОДЛИК ТУМАНДОШИМИЗ ЖАРРОҲЛИК УЧУН ҲИНДИСТОНГА ЖЎНАТИЛДИ
2024-03-06 16:51:24 267
Блогер ташаббуси ва саъй-ҳаракати туфайли навободлик тумандошимиз жарроҳлик учун Ҳиндистонга жўнатилди
Навобод маҳалласида яшовчи Гулнамохон Қурбонова фавқулодда юза берган воқеа туфайли 2008 йилдан бери беморлик ёстиғида. Саховатпеша инсонлар бор бўлсин – қилинган саъй-ҳаракат ва берилган беғараз моддий ёрдам туфайли бугун синглимизни бутун маҳалла ва туман ҳокими Ҳиндистонга кузатиб қўйишди. Энг асосийси, ушбу дардга даво бор экан.
Инсонларни саховат йўлига йўналтириш, яхшилик қилишга ундаш энг хайрли ва савобли иш албатта. Ушбу синглимизга ўзимизинг – Сўхнинг фарзанди, маҳаллий блогеримиз Фарҳоджон Маҳмуджоновнинг саъй-ҳаракати ва ташаббуси билан саховатпеша инсонлардан амалий ва моддий кўмак кўрсатилди. Аслида, инсоннинг ёмони бўлмайди – ҳамма ҳам яхшилик қилишга доимо ҳаракат қилади.
Эзгуликни шиор қилиб яхшилик йўлида камарбаста инсонга албатта, эзгулик мукофотдир. Гулнамохон синглимизга сиҳат-саломат, ўз оёғи билан яқинлари бағрига қайтиб келиш насиб этсин! Фарҳоджондек шижоатли ёшларимизга ҳар доим муваффақият ва омад ёр бўлсин! Яхшилик ва яхши инсонлар, қўли очиқ саховатпеша одамлар бор бўлсин ҳардоим!
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram