ШАРҚОБОДЛИКЛАР ИШТИРОКИДА ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШ ВА УНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА ДОИР УЧРАШУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2024-03-06 16:50:05 258
Шарқободликлар иштирокида жиноятчиликка қарши кураш ва уни олдини олишга доир учрашув ташкил этилди
Бугун Шарқобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги 23-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳудудларда жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш масаласида маҳалла аҳли билан учрашув ташкил этилди. Очиқ мулоқт тарзида ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайдмусаев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев ва туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Фариджон Тўрабоевлар иштирок этишди.
Маҳалла аҳли, нуронийлар, ёшлар ва корхона-ташкилот, муассасалар раҳбарлари ва мутасаддилари қатнашган мазкур тадбирда 3-сектор ҳудуди, айниқса, мазкур маҳаллада ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, жиноятчиликнинг кўрсатгичи ва унинг динамикаси муҳокама этилди. Бу ҳақда туман секторлари раҳбарлари тадбир иштирокчиларига маълумотлар етказдилар.
Тадбир жараёнида маҳаллада қилинган қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ҳам сарҳисоб қилинди. Турли масалаларда мурожаат этган фуқароларга муносабат билдирилди.
Айтиш лозимки, мазкур маҳалла ҳудудида ҳам давлатимиз раҳбари эътибори асосида ва қабул қилинган дастурлар орқали кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Ушбу эзгу иш ва амаллар бу йили ҳам давом эттирилиши тадбир давомида алоҳида таъкидланди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram