ЖАВПАЯ МАССИВИДА “ЯШИЛ МАКОН” УМУМИМИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ТУТ ПЛАНТАЦИЯСИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ
2024-03-06 16:48:13 270
Жавпая массивида “Яшил макон” умумимиллий лойиҳаси доирасида тут плантацияси ташкил этилади
Мамлакатимизда экологик вазиятни яхшилаш, трансчегаравий гармсел шамоллари ва чанг-қум бўронларининг атроф-муҳитга зарарли таъсирларининг олдини олиш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда “Яшил макон” умумимилий лойиҳаси доирасида амалий ишлар қилинаётир.
Қалъача маҳалласининг Жавпая массивида ташкил этилган амалйи семинар ҳам мазкур долзарб мавзуга бағишланди. Сўх туман ҳокимлиги ва тумандаги корхона ташкилотлар билан биргаликда “Яшил макон” умумимиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари бошлаб юборилди.
Тадбир аввалида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев мазкур лойиҳа асосида Сўх туманида олиб борилган ва олиб бориши режалаштирилган ишлар хусусида маълумот берди. 2024 йилнинг баҳорги мавсумида Сўх туманида мазкур лойиҳа доирасида 255 000 минг тўп кўчат экиш режалаштирилган.
Айтиш лозим, айни кунларда худудларимизнинг кўркам ва озодалиги учун дарахт экиш ҳамда ободонлаштириш ишлари қизғин паллага кирмоқда. Тадбирда асосан қишлоқ хўжалиги вакиллари иштирок этди.
Ҳар бир туман ҳокими ўринбосари ва ташкилот-муассасалар раҳбарлари ҳам эзгу ниятлар билан кўчат ўтқазишди. Жавпая массивида тут плантацияси ташкил этилади ва олиб келинган 5 000 тўп кўчатнинг асосий қисми экилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram