ТУМАН ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИДА ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2024-03-04 16:54:07 470
Туман фавқулодда вазиятлар бўлимида тадбир ташкил этилди
Бугун Республикамизда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил қилинган кунга 28 йил тўлди. Туман фавқулодда вазиятлар бўлимида мазкур санага бағишлаб тантанали тадбир ташкил этилди.
Бир пиёла чой устида ташкил этилган мазкур тадбирда туман ҳокими ўринбосари Содиқжон Мурзоев ва туман прокурори Садирали Мирзокаримовлар иштирок этишди. Сўз олганлар мазкур соҳа вакилларининг ҳар бир вазиятда энг муҳим бўлган – инсонлар ҳаётини ҳимоялаш ва сақлашда доимо тайёр ва шай туришларини таъкидлаб, тумандаги турли фавқулодда вазиятларда соҳа ходимларининг хизматларини эътироф этдилар.
Тадбирда тизимда фаол бўлган ва намуна кўрсатган соҳа ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бир гуруҳ соҳа фидокорларига туман ҳокимлиги ташаккурномалари ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram