Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚИЗИЛҚИЁҚ МАҲАЛЛАСИДА ЖИНОЯТЧИЛИК КЎРСАТГИЧЛАРИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНИБ, АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ҲАМ МУРОЖААТЛАР АСОСИДА ЎРГАНИЛДИ

×

 2024-03-02 15:40:59    535

PDF юклаш
Чоп этиш


Қизилқиёқ маҳалласида жиноятчилик кўрсатгичлари таҳлил қилиниб, аҳоли муаммолари ҳам мурожаатлар асосида ўрганилди

Бугун Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғинидаги 12-сонли умумий ўрта таълим мактабида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Фариджон Тўрабоевлар иштирокида жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши кураш мавзусида учрашув ташкил этилди. Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган мазкур тадбирда маҳалла фуқаролари, ёшлар, маҳалла мутасаддилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Туман секторлар раҳбарларининг келишувига асосан ташкил этилаётган бу тадбирларда туманда ва маҳаллаларда жиноятчилик кўрсатгичи, унинг динамикаси, омиллари ва келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилиниб, уни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланмоқда. Шунингдек, ушбу тадбирлар давомида фуқароларни қийнаётган муаммо ва камчиликлар ҳам ўрганилмоқда.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими туман Сайидбаҳром Сайидмусаев миқёсида 2023 йилда юзага келган жиноятчилик ҳақида гапириб, ушбу кўрсатгич Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғинида қандай эканлигига изоҳ берди. Туман ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Қосимжон Раҳимбердиев ҳам ўз навбатида бу бўйича ўз фикрлари ва мулоҳазаларини баён этди.

Сўнгра, тадбирда иштирок этган туман ташкилот, корхона ва муассасалар мутасаддилари маҳалла фуқаролари томонидан билдирилган мурожаатларга оид ўз муносбатларини билдиришди. Мурожаатлар асосини маҳаллада энг долзарб масала бўлган ичимлик суви таъминоти ташкил этган бўлса, маҳалла аҳли суғориш суви муаммолари, йўллар ҳолати, табиий газ таъминоти, маҳаллада банкомат ўрнатиш ва бошқа долзарб масалалар бўйича ҳам мурожаат этдилар.

Тадбирдан сўнг туман ҳокими 12-сонли умуий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ва педагогик жамоаси билан учрашди ва мактабда хорижий тиллар ўқитилиши жараёнини кўздан кечирди. Эслатиб ўтамиз, мазкур мактаб ҳудудига янги қўшимча бино қурилиб, керакли бўлган мебеллар ҳам олиб келинган ва фойдаланиш учун шай ҳолатдла турибти.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram