БИЛАСИЗМИ?
2024-03-01 15:47:50 646
Биласизми?
Ҳақорат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Ҳақорат қилганлик – шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлик ёки беодоблик билан қасддан таҳқирлаганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳақорат қилган шахсга нисбатан 6 млн 600 минг сўмдан 13 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.
Агар ушбу ҳуқуқбузарлик 1 йил ичида такроран содир этилса, ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.
Жиноят кодексига асосан ҳақорат қилган шахсга:
66 млн сўмгача миқдорда жарима;
240 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилиши мумкин.
Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда жойлаштириш орқали ҳақорат қилинса, ушбу ҳаракат тўғридан-тўғри жиноят ҳисобланади ва айбдор:
66 млн сўмдан 132 млн сўмгача жарима;
240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.
Агарда ҳақорат қилиш:
жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда;
хавфли рецидивист томонидан;
туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса:
132 млн сўмдан 198 млн сўмгача миқдорда жарима;
2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
1 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланиши мумкин.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram