ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СЎХ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-03-01 15:35:56 622
Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
Туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг олтинчи чиқириқ саксон тўртинчиз сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тумандаги сектор раҳбарлари, корхона ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Шунингдек, мазкур сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Аҳмаджон Ғаниев ҳам қатнашди.
Сессияга муҳокама этиш учун қўйидаги масалалар қўйилди:
1. 2024 йилда инвестиция ва экспорт йуналишлари бўйича тумандаги ташкилот ва корхоналарнинг устувор вазифалари тўғрисида.
2. Маҳалла фуқаролар йиғинларида мавжуд “Аёллар дафтари”ни тоифалари бўйича тасдиқлаш ҳақида.
3. “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни тасарруф этиш тўғрисида.
Сессияга қўйилган ушбу масалаларга оид ахборотлар тингланди ва бу бўйича депутатлар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Сесия кун тартибига қўйилган биринчи масала юзасидан туман ҳокимининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари Адҳамжон Сафаров маърўза қилди ва ўз сўзида туманда масала бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.
Депутатларга иккинчи масала юзасидан оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси Зулхумор Мирзобекова сўзга чиқди ва масала бўйча батафсил маълумот берди.
Охирги масала юзасидан сессия иштирокчиларига туман ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Расулжон Мирсаидов маълумот бериб, мазкур жамғарма ҳисобидан моддий ёрдам олиш руйихатига киритилган фуқаролар номларини ўқиб эшиттирди. Мазкур руйихат депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Аҳмаджон Ғаниев ҳам сўз олиб, кун тартибига қўйилган масалаларга оид ўз фикр-мулоҳазаларини изҳор этди. Депутат Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши сессиялари кун тартибига қўйилаётган масалалар пухта ўйланган ва ижроси қатъий таъминланишига йўналтирилиши лозимлигини алоҳида таъкидлади.
Сессия давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар ўз фикрларини музокара давомида билдирдилар. Қўйилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ва шу билан сессия якунланди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram