“МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ” УЧУН СЕМИНАР-ТРЕНИНГГА СЎХ ТУМАНИДА СТАРТ БЕРИЛДИ
2024-03-01 15:33:31 630
“Маҳалла еттилиги” учун семинар-тренингга Сўх туманида старт берилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2024 йил 19 январь кунги RТ23824015-сонли топшириқ хатига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-209-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йулга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-402-сон қарорининг мазмун-моҳияти ҳамда уларда белгиланган топшириқларни амалга ошириш механизмларини ижрочиларга сифатли етказиш бўйича жорий йилнинг 29 январь кунидан бошлаб “маҳалла еттилиги” учун ўқув семинар-тренинг машғулотлари ўтказилиши белгиланган.
Айни дамда туман маданият марказининг мажлислар залида Фарғона вилоятидан келган мутахассислар томонидан машғулотлар ўтказилмоқда. Семинар-тренингда тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари еттилиги қатнашмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram