ВАТАНПАРВАРЛИК ШИОРИ ОСТИДА ЮРИШ МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ
2024-03-01 15:27:15 429
Ватанпарварлик шиори остида юриш марафони ўтказилди
Туманимизда спортни ривожлантириш ва унга кўпроқ ёшларни жалб этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётир. Ташкил этилаётган турли тадбирлар ҳам соҳани ривожлантиришга қартилган.
Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган юриш марафонида турли ёшдаги фуқаролар, таъхбир жойиз бўлса, 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган фуқаролар иштирок этдилар. “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида ўтказилган ушбу марафон туманимизнинг Шарқобод маҳалласидаги кўприкдан старт олди.
Тумандаги “Сўх” савдо комплекси ҳудудида финишга чиқган спортчилар иштирокида эрталбки бадантарбия машқлари ўтказилди. – Ушбу тадбирлар ҳар бир фуқаро, айниқса, давлат хизматчиси учун бутун кун давомида куч ва ғайрат манбаи ҳисобланади ва биз бу анъанани ҳар доим давом эттирамиз,- дейди туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram