ҲАМКОРЛИКДА ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА
2024-03-01 09:43:13 178
Ҳамкорликда тадбирлар ўтказилмоқда
Ҳуқуқий маданият фуқаролик жамияти ва демократик давлат барпо этишнинг муҳим шарти, ҳуқуқ ва эркинликлар дахлсизлигининг асосий кафолатидир. Шу боис мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, уларда қонунларга ҳурмат ва итоаткорлик руҳини янада кучайтириш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 2 ойи давомида Мажбурий ижро бюроси Сўх туман бўлими ҳамда ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар давомида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун белгиланган жарималарни ўз вақтида тўламаган қарздорларга тегишли жами 5 та автотранспорт воситаси жарима майдонига олиб кирилди ва барча автотранспорт эгалари қарздорликни бартараф қилганлиги сабабли автомашина жарима майдонидан чиқарилди. Бундан ташқари, тадбир давомида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик билан боғлиқ бюро иш юритувида бўлган 189 та 91.309 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари ундирилиб, ижро ҳужжатлари тамомланди.
Шу билан бирга барча хайдовчилардан йўл харакати қоидаларига амал қилган холда белгиланган тезлик меёрларларига амал қилишлариталаб этилади.
МИБ Сўх туман бўлими
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram