СЎХ ТУМАНИ ЁШЛАРИ 2024 ЙИЛ УЧУН МАРРАНИ КАТТА ОЛИШГАН
2024-02-29 16:28:55 252
Сўх тумани ёшлари 2024 йил учун маррани катта олишган
Туман ҳокимлиги мажлислар залида маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари ва туманнинг фаол ёшлари иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари Исожон Мастонов томонидан ҳудуд ёшларига мурожаатнома ўқиб эшиттирилди.
Давлат раҳбарининг топшириғи билан ҳудудларда раҳбарларнинг ёшлар билан мулоқоти янги босқичга олиб чиқилмоқда. Ҳудудларда олиб борилаётган ишлар, режалар ҳудуд ёшлари билан биргаликда муҳокама қилинди.
Мавзуга оид фикр билдирган туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов ҳам ушбу тадбирлар ёшларга бўлган эътибор сифатида амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди.
Тадбир якунида туманннинг фаол ёшлари мурожаатнома матнидан келиб чиқиб ўз муносабатларини билдиришди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram