Туманда амалга оширилган ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари таҳлили ва муҳокамасига бағишланган мабуот анжумани ташкил этилди
2024-02-29 16:24:29 297
Туманда амалга оширилган ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари таҳлили ва муҳокамасига бағишланган мабуот анжумани ташкил этилди
Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва Олий Мажлис депутати Аҳмаджон Ғаниев иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбирда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, корхона-ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, ёшлар иштирок этишди.
Тадбир Сўх туманида 2023 йил давомида амалга оширилган ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари ва 2024 йилга белгиланган режалар юзасидан ташкил этилиб, мазкур мавзу иштирокчилар томнидан атрофлича таҳлил қилинди. Тадбир аввалида мавзу бўйича тегишли мутасаддилар маълумоти иштирокчиларга етказилди.
Савол ва жавобларга, баҳс-мунозарага бой бўлган тадбирда 2023 йил якунлари ва янги 2024 йил режалари муҳокама этилди. Туман ҳокими томонидан қилинган ишлар атрофлича таҳлил қилиб берилди.Сўх туманига давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган эътибор, амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг барчаси Сўх тумани аҳолиси манфаатига хизмат қилиши алоҳида таъкидланди. 2023 йилда қилинган амалий ишлар 2024 йилда ҳам ўзининг мантиқий давомини топиши алоҳида қайд этиб ўтилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram