22-СОНЛИ УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАРИ ЯНА БИР КАРРА “ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ЭНГ ЯХШИ МАКТАБ” ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ!
2024-02-28 15:53:02 368
22-сонли умумий ўрта таълим мактаби иқтидорли ўқувчилари яна бир карра “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиби!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил, 9-сентябрдаги “Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида” 562-сонли қарори ва ушбу қарор асосида тасдиқланган Низомга асосан, Республикамиз ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президенти совринини қўлга киритиш мақсадида 4-босқичли олимпиадалар ўтказилади.
Хабарингиз бор, Сўх туманида ушбу танловнинг навбатдаги босқичи туманимизнинг 11-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилди. Мазкур танловда туман мактабларидан 133 нафар иқтидорли ўқувчилар қатнашди.
Мазкур танловда доимий ғолибликни қўлга киритиб келаётган 22-сонли умумий ўрта таълим мактабининг иқтидорли ўқувчилари бу йилги танловда ҳам фаъол иштирок этиб, туманда тенгсиз деб топилишди ва биринчи ўрин учун бериладиган соврин жамғармаси 100 миллион сўмлик сертификатни қўлга киритишди.
Бугун ушбу таълим даргоҳида танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев танлов иштирокчиларини самимий табриклаб, уларга қимматбаҳо совғалар билан 100 миллион сўмлик сертификатни тақдим этди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram