ҲАЗРАТИ АЛИ МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ ТАЖРИБАСИ: МАҲАЛЛАДА СОҒЛОМ МУҲИТ ЯРАТИЛСА, МУАММО ВА КАМЧИЛИКЛАР ЎЗ-ЎЗИДАН БАРТАРАФ ЭТИЛАДИ
2024-02-27 15:55:12 292
Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини тажрибаси: маҳаллада соғлом муҳит яратилса, муаммо ва камчиликлар ўз-ўзидан бартараф этилади
Жиноятчиликка қарши кураш ва уни жиловлашга бағишланган навбатдаги очиқ мулоқот туманимиздаги Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб бўтди. Маҳалла идорасининг мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман прокурори, 2-сектор раҳбари Садирали Мирзокаримовлар иштирок этишди.
Ҳазрати Али маҳалласи фуқаролари ҳам иштирок этган мазкур учрашувда 2023 йилда туман ва маҳалла миқёсида юзага келган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар ҳолати таҳлил ва муҳокама этилди. Туман ҳокими бу бўйича тадбир иштирокчиларига статистик маълумотлар етказди.
Туман прокурори ҳам бу бўйича ўз фикрларини баён этиб, маҳаллада туман кўрсатгичидан паст бўлган жиноятчилик қайд этилгани ва сектор раҳбари сифатида бу йил маҳаллани “Яшил ҳудуд”га олиб чиқиш имкониятлари кенглигини таъкидлади. Маҳалла раиси ва мутасаддилар бошчилигида маҳаллада кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилаётганлиги қайд этилди.
Тадбир жараёнида фуқаролар ўз муаммолари хусусида туман ҳокими ва сектор раҳбарига мурожаат этдилдар. Мурожаатлар асосини ичимлик суви таъминоти муаммолари, электр энергияси ва табиий газ таъминотидаги муаммолар, ички йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларда моддий кўмаклашиш каби масалалар ташкил этди.
Мурожаатларга нисбатан асосли тушунтиришлар берилди. Туман ҳокими маҳаллада қурилаётган жоме масжиди қурилишида камарбаста бўлиб ишлаш ва маҳалла ободончилигида умумхалқ ҳашари ташкил этиш каби таклиф билдирди ва ушбу эзгу таклиф якдиллик билан қабул қилинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram