Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 118 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” ТАДБИРИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ЎТДИ

×

 2024-02-26 15:29:06    307

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман давлат хизматлари марказида ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни” тадбири кўтаринки руҳда ўтди

Бугун аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида ҳудудларда ташкил этилган давлат хизматлари марказларида кенг қамровли ишлар олиб бориляпти. Тарғибот  ва ташвиқот ишлари орқали мазкур тизимнинг фаъолиятидан асосан ёшлар керакли маълумотлар олишаётир.  

Сўх туман адлия бўлимига қарашли давлат хизматлари марказида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди. Ушбу тадбирда туманнинг касб-ҳунар мактабида таҳсил олаётган талабалар иштирок этишди.

Тадбир давомида ёшларга фуқароларга яратилган қулай шарт-шароитлар, марказда мавжуд замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, навбат бериш қурилмаси, ўз ўзига хизмат кўрсатиш бурчаги, кексалар ва ногиронлар учун ташкил этилган ижтимоий хизмат дарчаси ҳақида атрофлича маълумотлар берилди ва ёшлар операторларнинг фуқароларга хизмат кўрсатиш жараёнларида бевосита иштирок этишди.

Тадбир иштирокчиларига my.gov.uz тизими ҳақида маълумот берилиб, унинг ишлатилиши бўйича керлакли тавсиялар берилди ва давлат хизматлари тўғрисида ҳамда кўрсатилган хизматлар бўйича рангли буклетлар тарқатилди. Тадбирда иштирок этган ёши улуғ нуронийлар ҳам марказ фаъолияти билан танишиб, яратиб берилган шароитлар учун давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик изҳор этдилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram