МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШДАГИ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАР МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ЗИММАСИДАДИР
2024-02-26 15:27:17 377
Маҳаллада жиноятчиликни олдини олишдаги асосий вазифалар маҳалла еттилиги зиммасидадир
Айни кунда 2-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши кураш мавзусида давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилиб ўтказилмоқда. Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғинидаги 29-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган навбатдаги тадбирда маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман прокурори Садирали Мирзокаримов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев ва туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Фариджон Тўрабоевлар қатнашган мазкур тадбирда 2023 йил якунлари муҳокама ва таҳлил этилди. Мавзуга оид сўз олган туман ҳокими ва туман секторлари раҳбарлари бу бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини изҳор этишди.
Шунингдек, тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди ва турли мавзуларда фуқаролардан қилинган мурожаатларга нисбатан муносабат билдиришди. Тадбирдан маълум бўлдики, маҳалла аҳлини қийнаётган муаммо ва камчиликлар талайгина, бироқ, ушбу муаммо ва камчиликларни биргаликда ҳал этиш ва бартараф этиш қийин эмас.
Ички йўлларни таъмирлаш, электр энергиясига боғлиқ муаммоларни ҳал этиш, табиий газ таъминотидаги камчиликларга барҳам бериш, ичимлик суви таъминоти, маҳалла тозалиги ва ободлиги, тиббиёт масалаларидаги муаммолар ва қийинчиликлар, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан билдирилган барча мурожаатларга асосли муносабат билдирилди. 2023 йил якуни бўйича маҳаллада жиноятчилик содир этилмаган ва ушбу руҳиятда ишларни давом эттиришга доир керакли тавсиялар берилди.
Тадбир якунида туман ҳокими юқори синф ўқувчилари билан учрашди ва уларнинг билим даражасини синовдан ўтказди. Эслатиб ўтамиз, мазкур мактабда Япониянинг ўқитиш методикасини тажриба-синов тариқасида жорий қилиш белгилаб олинган бўлиб, куни кеча мактабга бу бўйича янги ва замонавий ўқув қуроллари олиб келинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram