СОҲИБКОРДА БАҲОР НАФАСИ!
2024-02-26 15:25:20 260
Соҳибкорда баҳор нафаси!
Қишнинг охирги кунлари айниқса, бизнинг туманимизда серёғин, қорли бўлгани барчани бирдек қувонтирди. Бу фаслнинг ўтган икки ойида кузатилмаган қор февраль ойининг охирги кунларида қиш ҳалигача ўз ҳукмида эканлигини тасдиқлади.
Бироқ, туманимизнинг 1-сектори ҳудудидаги фуқароларимизни баҳорги кайфият аллақачон қамраб олган. Тул, Соҳибкор, Қалъача ва Ғазнов маҳаллалари аҳолиси хашар орқали ҳудудлардаги ариқларни тозалашган бўлишса, ушбу ҳудуд онахонлари баҳорнинг биринчи таоми – сумалак пиширишга бел боғлашди.
Бугун Соҳибкор маҳалласида истиқомат қиладиган бир гуруҳ онахонлар маҳалла гузарига дошқозонлар солиб, сумалак пиширишга астойдил киришишди ва соҳибкорлик онахонлар меҳмони бўлган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман ҳокими биринчи ўринборсари Илҳомжон Тожибоевлар онахонлар уларга кўмак бериб, дуоларини олишга муваффақ бўлишди. Аслида баҳор ушбу ҳудудга туман марказига нисбатан анча аввал кириб келади ва ушбу юмушлар ҳалқимизнинг баҳорги кайфиятидан нишона эканлигидан далолатдир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram