Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ ТУЗИЛМАЛАРИ МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҚИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-02-24 16:02:35    531

PDF юклаш
Чоп этиш


Фуқаро муҳофазаси тузилмалари махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди

Фарғона вилояти ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2024-йил 25-январдаги 1- сонли буйруғига асосан Сўх тумани тиббиёт бирлашмасида “Табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар содир бўлганда уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича объект раҳбарияти ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари ҳамда туман ФВДТ кирувчи ФМ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиевлар иштирок этди. Тадбирда сўз олган туман ҳокими ва ички ишлар бўлими бошлиғи мазкур машқларнинг айнан туман марказий шифохонасида ўтказилиши ўз долзарблиги билан аҳамиятли эканлигини қайд этдилар.

Сўх тумани ФВБ бўлинма бошлиғи лейтенант Фахридин Саидов ҳам тадбир қатнашчиларига мазкур тактик ўқув машқларидан кўзланган асосий мақсадлар ҳақида керакли маълумот берди. Ёнғинга қарши курашиш асбоб ва дастгоҳларидан фойдаланиш усуллари амалий машқлар орқали намойиш этилди.

Махсус-тактик ўқув машқи жараёнида:   

- Фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг махсус кийимлар, ҳимоя воситалари ҳамда асбоб-анжомлар билан таъминланганлиги юзасидан саф кўриги ўтказилди;

- Туман тиббиёт бирлашмасида ташкил этилган 6 нафардан иборат  муҳофазаси штаби фаолияти кўздан кечирилди;

- Тиббиёт бирлашмаси диспетчерлик хизматининг шартли равишда фавқулодда вазиятлар содир бўлганда объект раҳбарияти, фуқаро муҳофазаси тузилмалари ҳамда туман ФВДТ кирувчи ФМ хизматларига хабар бериш бўйича ҳаракатлари кўриб чиқилди;

- Туман тиббиёт бирлашмаси қабул диагностика бўлимида кучли зилзила натижасида содир бўлган ёнғинни бартараф этиш, вайроналар остида қолган ишчиларни қутқариш ҳамда хавфсиз ҳудудда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳаракатлари амалга оширилди;

- Тиббиёт бирлашмасининг қабул диагностика бўлимида кучли зилзила натижасида юзага келган конструксиялар остида қолган фуқаролар ва беморларни қутқариш ҳамда хавфсиз ҳудудда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳаракатлари амалга оширилди;

- Тиббиёт бирлашмасида ташкил этилган санитар дружина томонидан жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва даволаш бўлинмаларга жўнатиш ҳаракатлари амалга оширилди;

- Шартли равишда фавқулодда вазият содир бўлганда объект ишчи-хизматчиларини хавфсиз ҳудудга кўчириш ҳаракатлари амалга оширилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram