Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ТУРМУШ” ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАРИ ОЙЛИГИНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН

×

 2024-02-24 16:00:01    500

PDF юклаш
Чоп этиш


“Турмуш” профилактик тадбирлари ойлигининг асосий мақсади оила мустаҳкамлигига йўналтирилган

Оила муқаддас даргоҳ ва ушбу муборак масканни ҳар дом пок сақлашга ва унда умргузаронлик қилаётган ҳар бир шахсни бахт сари етаклашга ҳаракат қилиш лозим. Чунки оила давлат, мамлакат асоси ҳисобланади ва бу қўрғон ҳар доим мустаҳкам бўлиши керак.

Республика ҳудудида 01.02.2024 йил кунидан 29.02.2024 йил кунига қадар кенг қамровли “ТУРМУШ” профилактик тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Ойлик давомида мутасадди идоралар вакиллари иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилиши кўрсатиб ўтилган.

Ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларда хизмат олиб борувчи профилактика (катта) инспекторлари зиммаларига тегишли вазифалар юклатилган. Ҳудудларида хонадондаги келишмовчиликлар, айниқса рашк, мол-мулк талашиш билан боғлиқ масалалар тўғрисида олинган хабарлар ҳамда фуқароларнинг ариза, шикоят ва мурожаатларига алоҳида эътибор қаратиб, уларнинг ижобий ҳал этилишини, оила-турмуш муносабатлари доирасида низолашиб келаётган, спиртли ичимликлар истеъмол қилувчи шахсларнинг рўйхатлари қайтадан тўлиқ шакллантирилиб, ушбу оилалардаги ижтимоий-маънавий, тарбиявий муҳит маҳалла фуқаролар йиғинлари, хотин-қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда чуқур ўрганилиб, уларга ҳуқуқий-тиббий-психологик ва ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш, ишсизларни ишга жойлаштириш чоралари кўрилишини таъминлаши лозимлиги мазкур ойликнинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади.

Сўх тумани ИИБ ЖХХ ХПБ ХҚМБ катта инспектори подполковник Шаҳноза Шодмонованинг маълумотига кўра, ҳудудларда бу бўйича маҳалла еттилиги ҳамкорлигида профилактик ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Бу бўйича маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга доир ишлар айнан мустаҳкам ҳамкорликда олиб борилиши қайд этилган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram