Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 89 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ - МАҲАЛЛА ДРАЙВЕРИНИ ИШГА ТУШИРУВЧИ АСОСИЙ КУЧ

×

 2024-02-24 12:16:24    378

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳоким ёрдамчиси - маҳалла драйверини ишга туширувчи асосий куч

Маҳаллаларда фаолияти йўлга қўйилган ҳоким ёрдамчиларининг энг асосий вазифалари ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш ва албатта, камбағалликни қисқартиришга қаратилган. Маҳалла тизимида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари давлатимиз раҳбарининг ҳақли вакили сифатида зиммаларидаги вазифаларни бажаришга астойдил интилишаётир.

Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, тадбиркорлар билан учрашиб, суҳбатлашганимизда асосий мавзу ҳоким ёрдамчиси фаолиятига қратилди. Тадбиркорлар фаъолиятини кўздан кечирган туман ҳокими Сайидабҳром Сайидмусаев ҳам ҳоким ёрдамчиси фаолияти билан қизиқди.

Гулханжон Мамажонов Девайрон маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият олиб боради. Ўрганиш жараёнида биз ҳоким ёрдамчиси фаолиятига оид маълумотларни ҳам олдик.

Маълуморт учун: 2023 йилда Девайрон ҳудудида ишга жойлаштирилганлар сони 131 нафарни ташкил этади;

- маҳаллада 18 та тадбиркорлик субъектлари ташкил қилинган;

- ўзини ўзи банд қилганлар сони 50 нафар;

- 172 нафар фуқароларга 34.5 гектар ер майдони узоқ муддатга ижарага ажратиб берилди;

- 36 нафар фуқароларга тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 1 миллиард сўмдан ортиқ имтиёзли кредит олиш учун амалий ёрдам берилди;

- 8-нафар ишсиз аёлларга ўзини ўзи банд қилиб оиласига даромад келтириши учун субсидия асосида тикув машинкалари олиб берилди.

        Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш учун 2024 йилда ҳам кўп ишлар қилиниши назарда тутилган. Айни мазкур режаларни амалга оширишга ва маҳалла драйверини ишга тушириш учун ҳоким ёрдамчиси фаъолиятига омадлар тилаймиз.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram