Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАЪЛИМ ДАРГОҲЛАРИДА ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУСОБАҚАЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2024-02-23 16:26:19    415

PDF юклаш
Чоп этиш


“Ҳуқуқий ахборот куни” муносабати билан таълим даргоҳларида интеллектуал мусобақалар ташкил этилди

Сўх тумани адлия бўлими ва унинг таркибий бўлинмалари ташаббуси билан туманнинг Гулистон маҳалласида жойлашган касб-ҳунар мактабида “Мен ҳуқуқни биламан” мавзусида “Заковат” интеллектуал мусобақаси бўлиб ўтди. Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёшларни ватанпарварлик, қонунларга ҳурмат ва ислоҳотлар самарасини ҳис этиш руҳида тарбиялашга қаратилган.

 - Мазкур тадбирлар “Ҳуқуқий ахборот куни” муносабати билан ташкил этилди. Барча тадбирлар кўтаринки руҳда ва ёшларнинг фаол иштирокида бўлиб ўтди. Бўлиб ўтган тадбирлар жараёнида бевосита ташкил этилган бир соатлик дарслар давомида ҳам ёшлар ҳуқуқлари бўйича викториналар ўтказилди. Фаол иштирок этган ўқувчиларга адлия бўлимининг эсдалик совғалари улашилди, - дейди Сўх тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази шўъба мудири Абдуманнон Умриддинов.

 Шунингдек, Сўх туман 7-сонли умумйи ўрта таълим мактабида ҳам худди шу каби интеллектуал уйинлар ўтказилиб, мазкур тадбирларда иштирок этган фаол талабаларга китоб ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram