Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ВА СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ИШТИРОКИДА САРИКАНДА МАҲАЛЛАСИДА УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-02-23 16:24:41    522

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокида Сариканда маҳалласида учрашув ўтказилди


Бугун Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 4-сонли умумтаълим мактабида жиноятчиликни олдини олиш таҳлили ва аҳоли муаммоларини ўрганиш масаласида учрашув ташкил этилди. Мазкур тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Рҳимбердиев, туман прокурори ўринбосари Олимжон Дўстов ва давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Фариджон Тўрабоевлар иштирок этдилар.


Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган мазкур тадбирнинг аввалида туман ҳокими сўнгги йилларда Сўх туманида амалга оширилаётган тарихий ишлар ва бўлаётган ўзгаришлар ҳақда тўхталиб ўтди.


Шундан сўнг туман ички ишлар бўлими бошлиғи маҳалла аҳлига туманда 2023 йил якуни бўйича жиноятчиликни олдини олишга қаратилган ишлар ва юзага келган қонунбузарликлар ҳақида маълумотлар берди.


Тадбир давомида маҳалла фуқаролари туман ҳокимига ўз муаммо ва камчиликлари хусусида мурожаат этдилар. Тадбирда маҳалла аҳли асосан долзарб бўлган муаммолар – ички кўчаларнинг асфальтланиши, электр таъминотидаги муаммолар, ичимлик суви таъминотиддаги мушкулотлар ва табиий газ таъминотида юзга келган камчиликлар хусусида мурожаат этдилар. Кўп соҳаларда маҳаллада амалий ишлар қилинган бўлсада, ҳали муаммо ва камчиликлар бор эканлиги маълум бўлди ва бу мурожаатлар жараёнида таъкидлаб ўтилди.


Масалалар ва камчиликлар хусусида мурожаат этган фуқароларга ҳар бир ташкилот ва муассасалар мутасаддилари керакли маълумотлар етказишди. Муаммолар ечими ва уларнинг бартараф этилиши биргаликда амалга оширлиши ҳам туман ҳокими томонидан алоҳида қайд этилди.


Маҳалла раиси туман ҳокимига маҳаллага янги мактабгача таълим муассасаси қуриш ва бу орқали боғча ёшидаги болалар қамровини оширишга эришилиши борасида мурожаат этди. Шунингдек “Очиқ бюджет” портали орқали мактабдаги спорт майдони ўрнига мини-стадион қуришга лойиҳа қўйилгани ва маҳалла аҳлини овоз беришда фаъол иштирок этишга чақирди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram