“МАКТАБ – ОТА-ОНА – МАҲАЛЛА” ҲАМКОРЛИГИ ВА ЎЗАРО ЗАНЖИРНИ МУСТАҲКАМЛАШ БОРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР ИЖОБИЙ САМАРА БЕРМОҚДА
2024-02-23 16:20:08 548
“Мактаб – ота-она – маҳалла” ҳамкорлиги ва ўзаро занжирни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ижобий самара бермоқда
Айтиш лозим, бугун Республикамизда таълим-тарбия соҳасига берилаётган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Давлатимиз раҳбарининг Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида берган топшириқларига асосан, умумтаълим мактаби ўқувчиларининг дарсларга қатнашиши, маҳалла ва ота-оналар билан мунтазам ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида Миллий гвардия ходимлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, ҳамкорликда самарали натижага эришаётган Сўх тумани ММТБга қарашли 11-умумтаълим мактаби директори Ҳабибжон Жўраевга педагогик жамоа ўртасидаги ҳамжиҳатликни таъминлаш, ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ўқувчиларнинг билим салоҳиятини оширишдаги фаолияти эътироф этилиб, Миллий гвардия Сўх туман бўлими қўриқлаш бўлинмаси томонидан миннатдорчилик билдирилиб, “Ташаккурнома” топширилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram