Сўх туманида тиббиёт туризмини ривожлантириш йўллари ва салоҳияти ўрганилди
2024-02-23 16:18:17 300
Сўх туманида тиббиёт туризмини ривожлантириш йўллари ва салоҳияти ўрганилди
Сўх тумани вилоятимиз ҳудудида ўзига хос бўлган туман ҳисобланади. Тўрт томони Қирғизистон республикаси билан чегарадош бўлган Сўхда туризмни ривожлантириш ва тумангга зиёратчиларни жалб этиш чоралари кўрилмоқда.
Туманда ташкил этилган навбатдаги пресс-тур айнан мана шу долзарб мавзуга бағишланди. Республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти ва туманда фаолият олиб бораётган блогерлар иштирокида
туманда тиббиёт турзими салоҳиятини кўатришга қаратилган ишлар таҳлил қилинди.
Айни кунда туманда тиббиёт соҳасига берилаётган эътибор туфайли хусусий шифохона ва клиникалар сони ортмоқда. Бу эса, қўшни мамлакат фуқароларини бизнинг туманга келиб даволанишларига имконият эшикларини очмоқда.
Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан берилган маълумотларга кўра, Чашма, Зангат, Обишир, Сўх, Ровон, Истиқлол, Демурсад. Девайрон, Офтобру маҳаллаларидаги клиникаларда қўшни мамлакат фуқаролари ҳам даволнишмоқда. Статистик маълумотларга кўра, бир ойда қарийб 800 нафар фуқаролар айнан қўшни мамлакатдан келиб, бизнинг туман шифокорлари хизматидан баҳраманд бўлишаётир.
Ташкил этилган пресс-тур давомида Чашма, Девайрон маҳалалларидаги хусусий клиникалар фаъолияти ўрганилди. Маълумот учун: туман тиббиёт бирлашмасига келтирилган янги ва замонавий гемодиализ дастгоҳи хизматидан қўшни мамалкат фуқаролари ҳам фойдаланишаётир.
Тадбир жараёнида туманда тиббиёт туризми салоҳияти кенглиги таъкидланди. Бу бўйича Республиканинг йирик ОАВ вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирокида кулгусида медиа-тур ташкил этилишига келишиб олинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram