МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШДА ВА УНИНГ ОБОДОНЧИЛИГИДА БАРЧАМИЗ БИРДЕК МАСЪУЛМИЗ!
2024-02-21 15:47:14 439
Маҳаллада жиноятчиликни олдини олишда ва унинг ободончилигида барчамиз бирдек масъулмиз!
Бугун Қалъа маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 3-сонли умумий ўрта таълим мактабининг мажлислар залида жиноятчиликни олдини олиш таҳлили ва аҳоли муаммоларини ўрганиш масаласида учрашув ташкил этилди. Мазкур тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман прокурори, 2-сектор раҳбари Садирали Мирзокаримов, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Фариджон Тўрабоевлар иштирок этдилар.
Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган мазкур тадбирнинг аввалида туман ҳокими маҳалла аҳлига туманда 2023 йил якуни бўйича жиноятчиликни олдини олишга қаратилган ишлар ва юзага келган қонунбузарликлар ҳақида маълумот берди ва бу ҳақда алоҳида тўхталиб ўтди. Жиноятчиликни олдини олишда асосан маҳалла еттилиги масъулияти мустаҳкам бўлиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.
Тадбир давомида маҳалла фуқаролари туман ҳокимига ўз муаммо ва камчиликлари хусусида мурожаат этдилар. Айтиш лозимки, мазкур маҳалла аҳли олдида ҳам долзарб муаммолар борки, уларнинг ечими мутасаддилардан жиддий масъулият талаб этади.
Мазкур тадбирда маҳалла аҳли асосан долзарб бўлган муаммолар – маҳалла ободлиги, ички кўчаларнинг асфальтланиши, электр таъминотидаги муаммолар, ичимлик суви таъминотиддаги мушкулотлар, табиий газ таъминотида юзга келган камчиликлар ва чиқиндиларни маҳалла ҳудудидан олиб кетилиши муаммолари хусусида мурожаат этдилар. Кўп соҳаларда маҳаллада амалий ишлар қилинган бўлсада, ҳали муаммо ва камчиликлар талайгина эканлиги маълум бўлди ва бу мурожаатлар жараёнида таъкидлаб ўтилди.
Масалалар ва камчликлар хусусида мурожаат этган фуқароларга ҳар бир ташкилот ва муассасалар мутасаддилари керакли маълумотлар етказишди. Муаммолар ечими ва уларнинг бартараф этилиши биргаликда амалга оширлиши ҳам туман ҳокими томонидан алоҳида қайд этилди.
Маҳалла фуқаролар йиғини раиси туман ҳокимига маҳалланинг эски қабристонини теккислаш ва янги майдон барпо этиш бўйича мурожаат этди ва ушбу юмушга туман ҳокимлиги томонидан техникалар сафарбар этилиши қайд этилди. Шунингдек, маҳалла ҳудудида умумхалқ ҳашари ташкил этиш юзасидан туман ҳокими томонидан билдирилган таклиф бир овоздан маҳалла аҳли томонидан маъқулланди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram