Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РЕСПУБЛИКА БОЛАЛАР МИЛЛИЙ МАРКАЗИ МАЛАКАЛИ ТИББИЁТ МУТАХАССИСЛАРИ ТОМОНИДАН СЎХ ТУМАНИДА ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИК ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-02-21 15:44:46    432

PDF юклаш
Чоп этиш


Республика болалар миллий маркази малакали тиббиёт мутахассислари томонидан Сўх туманида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди


Айтиш лозимки, Сўх туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиб берилаётир. Маҳаллалар  инфратузилмасини яхшилаш билан бир қаторда аҳоли саломатлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Туманнинг Навобод маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган кўп тармоқли марказий поликлиникада бугун Республика марказидан ташриф буюрган тиббий мутахассис шифокорларидан иборат гуруҳ томонидан бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

 

Марказий поликлиникага ташриф буюрган фуқароларимизни кардиолог, невропатолог, окулист, лор, эндокринолог, ЭКГ, УЗИ каби тор доирадаги мутахассислар аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди.

 

Текширувлар давомида аниқланган касалликлар бўйича Республика болалар миллий маркази ва вилоят маркази тиббий мутахассислари аҳолига зарур маслаҳат ва тавсиялар беришди. Шифокорлар томонидан соғлом турмуш тарғиботи ва касалликлар профилактикаси бўйича аҳолининг тиббий маданиятини ошириш мавзуларида суҳбат олиб борилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram