Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ ХОДИМЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ГУРУҲИГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

×

 2024-02-20 17:09:41    248

PDF юклаш
Чоп этиш


ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ ХОДИМЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ГУРУҲИГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ


Давлат бошқаруви академиясида бу сафар Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Фарғона, Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари халқ қабулхоналари вакиллари малака оширдилар.


Унда Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев ҳамда Академия ректори Адхам Бекмуродов иштирок этиб, ҳар бир мурожаатни ишчанлик ва изланувчанлик билан кўриб чиқишда ходимларга академияда олинган билимлар қўл келишини айтдилар. 


Таъкидландики, Президентимиз томонидан берилаётган топшириқларни бекам-у кўст бажаришда барча даражадаги ходимларга ҳақиқий баҳони халқнинг ўзи беради. Шунинг учун одамларнинг дардларига дармон бўлиш, қалбига йўл топиш асосий жиҳат ва буни доимо ёдда тутиш зарурлиги ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди.


Маълумот ўрнида: ўқувлар давомийлиги – 5 кун бўлиб, юқорида номи қайд этилган ҳудудлардан 101 нафар Халқ қабулхоналари ходимларининг малакаси оширилди.


Малака ошириш жараёнида Сўх туманидан мен ҳам қатнашдим ва бу галги тассуротлар олам-олам. Таъкидлаш жойиз, малака ошириш баробарида Республикамизда аҳоли муаммоларини ўрганилиши ва ечилиши ҳам янги босқичга қадам қўяди.


Шоҳрўз Нишонов – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонаси мудири ўринбосари












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram