ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА “ҲУҚУҚНИ БИЛИШ-ТАРАҚҚИЁТ КАЛИТИ” ШИОРИ ОСТИДА ҲУҚУҚИЙ ДАРСЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА
2024-02-17 14:49:29 543
Таълим муассасаларида “Ҳуқуқни билиш-тараққиёт калити” шиори остида ҳуқуқий дарслар ўтказилмоқда
Айтиш лозимки, ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш йўналишида Республикамизда арзирли ишлар амалга оширилмоқда. Турли ташкилот ва муассасалар айни ушбу мавзу – ёшлар билан ишлаш бўйича тизимли ишлар олиб боришмоқда ва бу амалиётлар айниқса, аниқ бир ташкилот ё муассасага бириктирилган ёшлар билан изчил олиб борилаётир.
Сўх тумани адлия бўлими мутасаддилари зиммасига ҳам ушбу масъулиятли вазифа юклатилган. Тизим ходимлари ушбу йўналишда манзилли иш олиб боришмоқда.
Туман мактабларида ўтказилаётган “Ҳуқуқни билиш-тараққиёт калити” номли ҳуқуқий дарслар ҳам адлия тизими ходимларининг фаол иштирокида бўлиб ўтмоқда. Туман давлат хизматлари маркази директори Мухторжон Саидаҳматовнинг сўзларига кўра, ушбу тадбирларнинг ташкил этилишида туман адлия бўлими бошлиғи Бунёджон Эназаровнинг ҳиссаси беқиёс.
Айни ушбу шиор остида бугун ёшларни касбга йўналтириш, ҳаётда ўз муносиб ўрнини топишга мотивация бериш ҳамда ислоҳотлар мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш, маънавий-интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтириш, ватанга муҳаббат туйғуларини шакллантириш мақсадида Чумоқча маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 8-сонли умумий ўрта таълим макатабида 46-нафар ўқувчилар иштирокида ҳуқуқий дарс ўтказилди. Ўтказилган дарс жараёнида совринли викториналар ўтказилиб, барча талаба ёшлар ва ўқувчиларга ҳуқуқий маълумотлар тақдим этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram