НАВОБОД МАҲАЛЛАСИДА ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ЖИЛОВЛАШГА ДОИР ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
2024-02-17 14:46:31 489
Навобод маҳалласида жиноятчиликни жиловлашга доир очиқ мулоқот ўтказилди
2-сектор ҳудудидаги Навобод маҳалласида жйолашган 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида жиноятчиликка қарши кураш мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман прокурори Садирали Мирзокаримов, ҳоким ўринбосарлари ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олган туман ҳокими тадбир қатнашчиларига туман ҳудудида 2023 йил давомида жиноятчиликнинг кўрсатгичлари ҳақида гапирди. Юзага келган жиноятчилик ва қонун бузилишларнинг асосий негизи бемасъулиятлик ва лоқайдлик эканлигини таъкидлаган туман ҳокими ушбу йўналишда маҳалла еттилиги қатъий ва мустаҳкам ҳамкорликда иш олиб боришлари лозимлигини қайд этди.
Туман прокурори ҳам ўз навбатида маҳалла ҳудудида амалга оширилган ишлар хусусида гапирди. Сектор раҳбари сифатида барча муаммолар ўрганилганлиги ва уларни бартараф этиш бўйича 2024 йил учун “Йўл харитаси” тузилганлигини таъкидлади.
Тадбирда маҳалла фуқаролари ҳам ўз муаммо ва камчиликлдари хусусида туман ҳокимига мурожаат этдилар. Тадбир якунида туман ҳокими ва туман прокурори мактабда амалга оширилаётган ишлар билан танишиб мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари билан суҳбат ўтказдилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram