Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 160 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҒАЗНОВЛИКЛАР БИР КУНДА ҲАШАР ОРҚАЛИ 1 КИЛОМЕТР 850 МЕТР МАСОФАДАГИ АРИҚЛАРНИ ТОЗАЛАШДИ

×

 2024-02-16 15:46:41    439

PDF юклаш
Чоп этиш


Ғазновликлар бир кунда ҳашар орқали 1 километр 850 метр масофадаги ариқларни тозалашди

Ота-боболаримиздан бизгача етиб келган ажойиб қадрият бор – ҳашар. Ҳашар одамларни, қалбларни бирлаштирувчи кучга эга, чунки бу жараёнда ҳар бир инсон ўз виждон амри билан иштирок этади.

Қанчадан қанча ишлар, мушкул юмушларни ҳашар орқали ижро этган боболаримиз ва ушбу эзгу амалдан асло қочишмаган. Ҳашарда иштирок этган инсон ҳақиқий мард ва ватанпарвар одам саналган.

Ҳали баҳор келишигача бир ой муддат бор, бироқ, туманимиздаги маҳаллаларда фуқароларимиз ҳашар орқали баҳорга пешвоз чиқишаётир. Ҳашар орқали ариқлар, каналларни тозалаш Сўх тумани аҳолиси учун асло бегона амал эмас.

Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғини раиси Қурбонали Болтаевнинг сўзларига кўра, бугун ғазновликлар ҳам маҳалладан ўтган ариқни тозалаш мақсадида ҳашарга чиқдилар. Отахонлар дуолари, ёшларнинг фаол иштироки ва берилган зиёфат туфайли салкам 2 километр узунликдаги оби ҳаёт йўналишидаги ариқлар ҳашарчилар томонидан тозаланди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram