Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖИНОЯТЧИЛИК ВА ҚОНУНБУЗАРЛИКЛАР ДИНАМИКАСИ ТАҲЛИЛИ ВА МУҲОКАМАСИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-02-16 15:44:04    525

PDF юклаш
Чоп этиш


Жиноятчилик ва қонунбузарликлар динамикаси таҳлили ва муҳокамаси ўтказилди


Жиноятчиликни олдини олишдаги қилинган саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бериши билан ҳам аҳамиятлидир. Айни кунда тасдиқланган режа асосида туман маҳаллаларида ўтказилаётган очиқ мулоқотлар айни ушбу долзарб мавзуга бағишланган.

Истиқлол маҳалласида жойлашган туман маданият марказининг мажлислар залида Ровон ҳамда Истиқлол маҳаллаларининг фуқаролари иштирок этдилар. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва 2-сектор раҳбари, туман прокурори Садирали Мирзокаримовлар қатнашган мазкур учрашувда ҳудуддаги ҳолат таҳлил ва муҳокама этилди.

 

Учрашув давомида раҳбарлар томонидан бир жиноят келиб чиқишининг олдини олишда фақатгина ички ишлар органи инспекторлари эмас, балки кенг жамоатчилик биргаликда, келишилган ҳолда ҳамжиҳатлик ва мустаҳкам ҳамкорликда ҳаракат қилишлари лозимлиги қайд этилди. Тадбир давомида 2023 йилда 2-сектор ҳудудида жиноятчилик ва қонунбузарликларнинг динамикаси таҳлил қилинди.

- Жиноятни олдини олинишида мустаҳкам ҳамкорлик ўз самарасини бериши аниқ, чунки ҳар бир иш ҳамжиҳатликда ва ҳамкорликда қилинади, - деди туман ҳокими ўз сўзларида. Жиноят содир этганларга албатта жазо муқаррар эканлиги тадбирда алоҳида таъкидланди.

Жиноятчилик таҳлили ва муҳокамаси билан биргаликда аҳоли муаммо ва камчилкилари ҳам ўрганилди. Барча муаммо ва камчиликлар ўрганилганлиги ва унинг ижроси юзасидан “Йўл харитаси” тузилганлиги хусусида туман прокурори ўз фикрларини изҳор этди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram