Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ГРИПП - ЎТКИР РЕСПИРАТОР ВИРУСЛИ КАСАЛЛИК

×

 2024-02-16 15:41:05    344

PDF юклаш
Чоп этиш


ГРИПП - ЎТКИР РЕСПИРАТОР ВИРУСЛИ КАСАЛЛИК

Болаларда УРВК ( грипп, парагрипп, аденовирус, риновирус) билан болалар кўпинча хавони совиб кетиши билан баҳор, куз ва қиш ойларида касалланади. Бу касалликни вируслар чақириб, кейинчалик бактериялар ҳам қўшилиши мумкин. УРВК билан болалар йилда бир марта, иммун системаси паст болаларда эса йилда бир неча марта касалланиши кузатилади. Касаллик кўпроқ 1-5 ёшгача бўлган болаларда кўпроқ учрайди.

УРВК - маълум тўрта умумий белгилар билан кечадиган касалликдир.

1. Бу касалликларни ҳаммаси юқумли бўлиб, уларни вируслар чақиради.

2. Болага касаллик ҳаво – томчи йўли билан юқади.

3. Бирламчи касалликка нафас йўли аъзолари томоқ, бурун, бронхлар ва ўпка зарарланади.

4. УРВК – билан жуда тез касалланади ва узоқ давом этмайди .

Касаллик тарқатувчиси касалдан соғлом болага йўтал, аксирганда ва гапирганда ўтади.

Касалликни кечиши:

1. Иситмани кўтарилиши, дармонсизлик, иштаҳасини пасайиши.

2. Бурун битиши, бурундан сероз шиллиқни оқиши, нафас олишини қийинлашиши. Овозини дағаллашиши кузатилади.

3. Йўтал хуружсимон - бошланишида - қуруқ, 3-4 кунларда ҳўл, тўш суягини орқасидаги оғриқ билан.

УРВК ни ўткир респиратор касалликдан (УРК) дан фарқи

УРКни бактериялар чақиради.

Унда иситма 38 даражадан юқори кутарилмайди,

УРВКда биринчи ўринда бурундан шиллиқ оқиши, томоқ йўлларидаги огриқ, ҳўл йўтал билан бошланади.

Профилактика:

1.    Эпидемия вактида болани одамлар куп йиғиладиган жойлардан - магазин, умумий йўл транспортларида юришдан, вақтинча спорт тўгаракларида қатнашишдан, меҳмондорчиликлардан сақлаш керкак.

2.     Иммун системасига эътибор бериш керак - тўғри овқатланиш ва тўғри парваришлашни йулга қўйиш керак.

3.    Хона хавосини тез-тез шамоллатиб туриш. Болаларга витаминларга бой озиқ- овқатларни бериш мақсадга мувофиқдир.

ДАВОЛАШ:

1. Жуда кўп суюқликлар ичириш, организмни сув йўқотишини олдини олади, йўтални намлайди ва токсинларни тез ажралиб чиқишига ёрдам беради. Витаминлар ва микроэлементларга бой мевали қайнатмалар бериш мақсадга муввофиқ. Катта ёшдаги болаларга минералл сувини ичириш керак бўлади.

2. Иситма тушурувчи дорилар - бериш мақсадга мувофиқдир.

3. Антигистамин препаратларини бериш - УРВКда бурун битишини камайтиради.

Вирусли касалликларни даволаш учун комплекс дорилар – “Антигриппин” болалар учун - таркибида керакли компонентлар бўлиб, болаларни қабул қилиши учун ёқимли ва маззалидир.

Вирусга қарши препаратларни (римантадин) болаларга бериш мумкин эмас, чунки ундан болага фойдадан кўра зарари кўпроқ бўлади. Ёки аспирин – иситмасини тушириш мақсадида бериш мумкин эмас, чунки у томир деворларини ўтказувчанлигини сусайтиради.

Вирусли касалликларни антибиотиклар билан даволаш врач маслаҳатисиз мумкин эмас. Антибиотик бактерияларни ўлдиради, вирусни эмас.

Фақатгина вирусли касалликка иккиламчи бактериал асорати кўшилсагина (пневмония, отит, менингит, энцефалит, гайморит, пиелонефрит) ва бошқалар педиатр маслаҳати билан антибиотиклар бериш мумкин.

Сўх тумани тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари болаларингизни тўлик текширишдан ўтказиб, керакли бўлган муолажаларни қилиб, фойдали маслаҳатни берадилар.

М. Шеров - Сўх туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Саломатлик маркази” шифокори



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram