Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-02-15 16:14:28    291

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди


Сўх тумани ҳокимлиги мажлислар залида олтинчи чақириқ халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги 83-сессияси бўлиб ўтди.


Унда тумандаги сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.


Сессия кун тартибига қўйидаги масалалар қўйилди:


1. Туман ҳокимининг 2024-йилда туманда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва доимий даромад манбаига эга қилиш, шунингдек белгиланган барча макро-иқтисодий кўрсатгичларни ортиғи билан таъминлаш бўйича тузилган режаларнинг тақдимоти.

2. Туманда қонунчилик ҳолати ва жиноятчиликга қарши кураш борасида прокуратура органлари томонидан 2023-йилда амалга оширилган ишлар якуни ва 2024 йилда соҳада кўриладиган чора-тадбирлар бўйича туман прокурорининг ахбороти.

 

3. Туман маҳаллий бюджетини 2024 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларини йўналтириш, ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида.

4. 3-сектор роҳбари Қ.Раҳимбердиев ва 4-сектор роҳбари Ф.Тўрабоевларни 2023-йилда ўз ҳудудларида амалга оширилган ишлари тўғрисида ҳисоботлари.

 

5. Ҳуқуқий тасдиқловчи ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган, ҳужжатдаги ва амалдаги майдони бир-биридан фарқ қиладиган ерлар ва ушбу ерлардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш натижалари тўғрисида.   

Ушбу сессия кундалигига киритилган 5-та масала юзасидан мутасаддилар ахбороти ва ҳисоботи эшитилди ва депутатлар томонидан муҳокама этилди.

 

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоевлар сўзга чиқиб, масала юзасидан сессия иштирокчиларга ахборот беришди ва 2024 йилдаги режалар хусусида етарли маълумотлар етказишди.

 

Сессия иштирокчилари кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан туман прокурори Садирали Мирзокаримовнинг маърўзасини тинглашди. Туман прокурори сессия иштирокчиларига 2023 йил якунлари бўйича тўлиқ маълумотлар етказди.

 

Туман ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Қосимжон Раҳимбердиев ва туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Фариджон Тўрабоевлар ўз ҳудудларида 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар хусусида ахборот беришди ва 2024 йили режаларни ҳам тақдим этишди.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр Агентлиги Сўх тумани бўлими бошлиғи Равшанжон Нозиров сессия иштирокчиларига сессия кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан ахборот берди.

 

Кун тартибига қўйилган маслалар муҳокамасидан сўнг Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси якунланди.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram