ТУЛ ВА СОҲИБКОР МАҲАЛЛАСИ АҲОЛИСИ ҲАШАР ОРҚАЛИ БАҲОРГА ПЕШВОЗ ЧИҚДИЛАР
2024-02-15 16:08:20 253
Тул ва Соҳибкор маҳалласи аҳолиси ҳашар орқали баҳорга пешвоз чиқдилар
Ҳашар ота-боболаримиздан бизгача етиб келган умрбоқий қадриятлардан ҳисобланади. Ушбу юмуш орқали қанчадан-қанча манзиллар обод қилинган, ижроси мушкул бўлган ишлар осонгина бажарилган.
Қиш фасли бўлишига қарамасдан бугун туманимиз аҳли қуёшли кунлардан самарали фойдаланган ҳолда баҳорга якдиллик билан пешвоз чиқишаётир. Туманимизнинг 1-сектори ҳудудидаги маҳаллаларда бугун иш қизғин.
Тул ва Соҳибкор маҳаллалари ҳудудидан ўтган катта ариқ бугун ушбу маҳалаллар аҳолиси бирдамлигида тозаланаётир. Ҳашарга чиқган фуқароларнинг асосий қисмини ёшлар ташкил этади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram