ТУМАН МАРКАЗИ ҲАР ДОИМ ТОЗА ВА ОЗОДА БЎЛИШИ ЛОЗИМ!
2024-02-15 16:05:38 252
Туман маркази ҳар доим тоза ва озода бўлиши лозим!
Сўх тумани давлат солиқ инспекциясида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевнинг туман марказида фаолият толиб бораётган тадбиркорлар билан учрашви бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган мазкур учрашувда асосан туман маркази тозалиги ва озодалиги, марказда фаолият олиб бораётган тадбиркорларнинг ушбу долзарб масалага бўлган муносабати муҳокама этилди.
Тадбир давомида туман ҳокими томонидан туман марказида, асосан тадбиркорлик субъектлари ва савдо дўконлари ҳудудида тадбиркорларнинг бепарволиги туфайли турли хилдаги ахлатлар тўпланганлиги, чиқиндиларни олишда масъулиятсизликка йўл қўйилаёганлиги танқид қилдинди. Тадбир иштирокчиларига марказдаги ҳолатлар юзасидан тайёрланган видеолавҳа ҳам намойиш этилди.
Туман марказини доимо тоза ва озода тутиш лозимлиги, тўпланган маиший чиқиндилар ва ахлатларни олиб ташланишида тизимли ишлар олиб борилиши бўйича таклифлар берилди. Туман марказидаги ҳолатларни яхшилаш мақсадида умухалқ ҳашари ташкил этиш таклифи берилди.
Маҳалла ҳудудида фаолияти йўлга қўйилган “Camelot” ўқув марказида олиб борилаётган ишлар ҳам таҳлил қилинди. Мазкур марказ раҳбарига туман ҳокими томонидан қўлга қиритаётган муваффақиятлари учун миннатдорчилик билдирилди.
Тадбир давомида туман марказида жамоат ҳожатхонаси ташкил этиш таклифи қўллаб-қувватланди. Мазкур ишлар тадбиркорлар томонидан қисман молиялаштирилиши ҳам тадбир иштирокчилари томонидан қайд этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram